Тезкор! Шомуродовнинг "Кальяри"даги келажаги бўйича муҳим маълумот

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Сардиния клубининг доимий аъзосига айланиши мумкин. 

Қатардаги Осиё кубогини ўтказиб юборган вакимилиз жароҳатидан фориғ бўлгач, Клаудио Раньери жамоасининг ҳужумдаги асосий футболчиларидан бирига айланди. Шомуродов шу пайтгача сардинияликлар сафида А Сериянинг 18 та ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урди ва 3 та ассистга муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимизнинг трансфер ҳуқуқлари "Рома"га тегишли. "Unione Sarda" нашри хабарига кўра, Раньери жамоаси 28 ёшли ҳужумчимизни сотиб олмоқчи. Унинг шартномасида сотиб олиш опцияси мавжуд ва клуб уни фаоллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
22/04/2024 23:46
Рома дан кура яхши вариант.Омад Элдор.
&
Боратов Даврон 1986 Кудаш
23/04/2024 08:44
Зур