Тезкор хабар! Рўзиқул Бердиев МТЖ бош мураббийи
Ads

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирок сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилган эди.

ЎФФ раҳбарияти эса терма жамоа бошқарувига хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида айтиб ўтганди. 

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, хориждан мутаҳассис топилгунига қадар терма жамоани "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев вақтинча бошқаради.

Шу ўринда таъкидлаш жойизки, ноябр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Қатарга қарши ўртоқлик учрашув Бердиев учун терма жамоадаги дебют ўйини бўлиши мумкин.