“The Lion”, “Бунтарка-23”, “Аллигатор” номлари билан машҳур ўзбекистонлик жангчиларни биласизми?
Спортчиларимизнинг( жанговар спорт турлари) халқ орасида қандай ном билан машҳур бўлганлиги ҳақида маълумот бераётган эдик. Бугунга қадар икки қисмини тақдим этишга улгурдик. Бугун 3-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Гулбахор Амантаева – кикбоксинг, қўл жанги, ММА
Ушбу ҳамюртимиз икки карра кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони, қўл жанги бўйича профессионалар ўртасида жаҳон чемпиони, ММА бўйича “Понкратион”да мутлоқ Евро-Осиё чемпиони, 2 карра “Прайд” йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. У спорт оламида “Бунтарка-23” номи билан машҳур бўлган. Ҳозирда спортни тарк этган ва айни вақтда ички ишлар йўналишида фаолият юритиб келмоқда.
Қувонч Тайғонбоев – боксчи
Профессионал боксда ўзига яраша ном қозонган. Кўплаб мухлисларни ёқимтойига айланган ушбу боксчимиз “Кува” номи билан машҳур бўлган. Уни Россия ва АҚШ рингларида яхши билишар эди. Айни кунда у фаолиятини якунлаб, мураббийлик билан шуғулланмоқда.
Маҳмуд Мурадов -ММА жангиси
UFC даги биринчи ўзбекистонлик жангчи, биласиз аввал Чехиянинг XFN промоушенида ўз жангларини ўтказган. У чехлар юртида “Mach” таҳаллусига эга бўлган.
Равшанбек Умурзақов -боксчи
WBA Asia камари соҳиби бўлган ушбу юртдошимизни Россияда жуда яхши танишади ва уни “Мистер печень” ва “Принц” деб аташади. Яъни, “Жаноб жигарчи” ва “Шаҳзода”... У бир неча кундан кейин навбатдаги жангини ўтказади. Унга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Ҳусниддин Пўлатов – боксчи
Икки вазн тоифасида WBA Asia чемпионлик камраини қўлга киритган мазкур чармқўлқоп устасига Жанубий Кореяликлар “Канело” га ўхшатишган. Шундан сўнг, у “Ўзбек канелоси” номи билан анчагина машҳурликка эриша олди.
Шер Мамазулунов – кикбоксинг, К-1
Кикбоксингнинг лоу-кик WAKO йўналиши бўйича Москва чемпиони, лоу-кик WAKO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, К-1 WPKA йўналиши бўйича Москва чемпиони, К-1 йўналиши бўйича Россия чемпиони, Профессионал WAKO (кикбоксинг) бўйича Ўзбекистон чемпиони яна бир қатор турнирлар ғолиби бўлган ҳамюртимиз Россияда “Аллигатор” номи билан машҳур.
Шоҳжаҳон Эргашев – боксчи
Бугун, ажойиб ғалабага эришиб, мағлубиятсиз одимини давом эттираётган ҳамюртимизни “Descendant of Tamerlane” яъни Амир Темур авлоди деб аташади.
Зарруҳ Адашев – кикбоксинг, ММА
Жаҳоннинг икки машҳур, кикбоксингнинг Glory ҳамда ММА нинг Bellator промоушенида ўз жангларини ўтказадиган юртдошимизни океан ортида “The Lion” яъни “Арслон” деб аташади.
Муроджон Аҳмадалиев -боксчи
30 январ куни икки йўналиш чемпионлик камари учун жанг қиладиган ҳамюртимизни деярли 90 % яқинлари машҳур бразилиялик футболчи Кака номи билан чақиришади. Мухлислар ҳам одатда шундай аташади. Профессионал боксга ўтганидан сўнг, у АҚШ да “MJ_ Kaka” номи билан машҳурликка эришмоқда.
Баҳодир Жалолов – боксчи
Ҳозирги кунда жаҳон профессионал ва ҳаваскор бокс оламида энг кўп тилга олинаётган оғир вазнли боксчимизнинг барча диққат эътибори Токио Олимпиадасига қаратилган. У профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Айни вақтда у бутунжаҳон бокс оламида “The Big Uzbek” яъни “Катта ўзбек” номи билан машҳур бўлиб бормоқда.
Фикрлар