"The Ring" журнали йил номинацияларини эълон қилди

  • 24 декабрь, 2019, 14:04
  • 0
  • Бокс

Нуфузли The Ring журнали томонидан йил номинациялари эълон қилинди. Хабарингиз бор “Йилнинг энг яхши ёш боксчиси” йўналишида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам номзодлар орасида эди. Афсуски, якунда юртдошимиз бу совринни қўлга кирита олмади. Лекин у албатта яқин йиллар орасида бунданда нуфузли номинацияларни қўлга киритишига ишонамиз!

 Демак:
“Йил нокаути”- Деонтей Уайлдер ҳамда Луис Ортис ўртасидаги жангда қайд этилган нокаут;

“Йил мураббийи” - Эдди Чепо Рейносо, Сауль Альвареснинг мураббийи;

“Йил сенсацияси” – Энди Руиснинг дастлабки жангда Энтони Жошуани мағлуб этиши;

“Йил қайтиши” – Жамил Херринг;

“Йил воқеаси” – Энтони Жошуа ҳамда Энди Руиснинг реванш жанги;

“Йил раунди” -  Руис ва Жошуа ўртасидаги биринчи жангнинг учинчи раунди;

“Йилнинг энг яхши ёш боксчиси” – Виржил Ортис;

“Йил жанги” -  Наоя Иноуэ -Нонито Донэр ўртасидаги жанг (WBSS);

“Йилнинг энг яхши боксчиси” – Сауль Альварес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!