Тиаго Силва: Мессига қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва Америка кубоги ярим финалидан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс олдидан рақиб жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси – футбол тарихидаги энг зўр футболчи. У мен кўрган футболчилар орасида энг зўри. Унга қарши ўйнаш мен учун шараф. Унга қарши кечган ҳар бир ўйин мен учун қийин бўлган. У ҳар доим жамоасига натижа келтириши мумкин”, - дейди Силва.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Аргентина баҳси 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 05:30да бошланади.