Тиаго Силва яна Италияга қайтадими?

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши кутилмоқда.

GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга кўра, 35 ёшли бразилиялик футболчига "Фиорентина" қизиқиб қолган. Унинг ўзи ҳам Италияга қайтишга қарши эмас.

Айтиш керакки, Силванинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий ёз ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Тиаго Силва ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!