Тиаго Сильва яна "Милан"га қайтмоқчи. Аммо...

ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Сильва ёзда "Милан"га кўчиб ўтиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, ёзда парижликлар билан амалдаги шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган 35 ёшли бразилиялик футболчи яна “Сан-Сиро”га қайтмоқчи. Бироқ, унинг юқори маоши “россонерилар”га тўғри келмаслиги мумкин.

“Милан” Сильва учун бегона эмас. У 2012-2015 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!