Тиаго Силвага оғир дамда эшик очган жамоа қайси эди?
ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Силва бир кун келиб албатта "Флуминенсе" клубида ўйнаш истагида эканлигини маълум қилди.
“Ҳаётимдаги энг оғир пайтда “Флуминенсе” менга ўз эшикларини очган. Мен бунинг учун улардан жудаям миннатдорман. Қачондир бир кун яна у ерга қайтишни ва ушбу клуб либосида ўйнаш ҳақида ўйлаяпман”, - дейди бразилиялик футболчи.
Тиаго Силва айнан "Флуминенсе" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006-2008 йилларда ушбу жамоада тўп сурган. Шундан сўнг у “Милан”га кўчиб ўтган.
Фикрлар