Тибо Куртуа «Барселона» – «Реал» ўйинида кучлар нисбатини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа навбатдаги «Эль Класико» олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Каталония майдонида бўлиб ўтадиган учрашув Ла Лиганинг 10-тур доирасида 25 октябрь куни ўтказилади.

Бельгиялик посбонга кўра, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ҳар бир ўйин олдидан кучлар нисбати деярли тенг бўлади. Унинг фикрича, жамоаларнинг мавсумдаги жорий ҳолати ёки сўнгги натижалари бу дербининг моҳиятига катта таъсир кўрсатмайди.

«Мен учун «Эль Класико»да ҳар доим имкониятлар 50га 50. Ҳатто бир жамоа иккинчисидан яхшироқ спорт формасида келган тақдирда ҳам», – деб таъкидлади Куртуа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!