Тибо Куртуа: "Ҳеч нарса йўқотилмаган, ғалабалар орқали ҳаммасини тузатиш мумкин"

CHERY AUTO

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 6-турида "Манчестер Сити"га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

Tecno

"Бизнинг биринчи голимиз бор эди… Уларнинг ҳисобни тенглаштиришига мен бироз айбдорман: тўп аниқ менга қараб учди, аммо мен уни ушлаб ололмадим… Пенальти ҳақида аниқ айтолмайман, лекин улар ҳисобни тенглаштиришдан аввал Рюдигерга зарба беришган эди.

Иккинчи таймда улар яхшироқ бошлади, аммо 60-дақиқадан сўнг биз ўйинни назорат қилиб олдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳақли эдик. Ғалаба қозонишимиз керак эди.

Хаби Алонсо ҳақида? Биз бу учрашувни имтиҳон сифатида кўрмаймиз, ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Чемпионатда жуда кўп очколар йўқотдик, аммо мураббийимизга ишонамиз. Биз яхши ўйнадик ва 100% меҳнат қилдик. Фақат омад етишмади, шу ҳаммаси.

Интенсивликни сақлаб қолишимиз керак. Вазиятни ўзгартириш фақат ғалабалар орқали мумкин. Бугун мағлуб бўлдик, лекин агар шу кунги ва "Атлетик"га қарши ўйиндек ўйнасак, ғолиб чиқамиз. Эндиликда бизда "Алавес", Кубок, "Севилья"га қарши учрашувлар бор… Йилни яхши якунлай олишимиз мумкин-ёқлигини кўрамиз", — деди Куртуа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!