Тим Цзю 2025 йил охиригача рингга қайтмаслиги мумкин

  • 28 август, 14:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Австралиялик боксчи Тим Цзюнинг промоутери Жорж Роузнинг сўзларига кўра, спортчи 2025 йил охиригача профессионал рингга қайтмаслиги мумкин. Бу ҳақда "Boxing Scene" нашри хабар берди.

Tecno

"Менимча, Тим бироз танаффус олиши керак. У йилига тўрт-беш марта жанг қилишни ёқтиради, доимо машғулотларда бўлади. У ҳеч қачон узоқ вақт танаффус қилмаган, бироқ ҳозир унинг секинроқ ҳаракат қилиш имконияти бор. Тим учун "узоқ дам олиш" — бу ярим йил. Шундай бўлса-да, биз уни йил охиригача яна рингга олиб чиқишга шошилмаймиз", — деди Роуз.

Эслатиб ўтамиз, Тим Цзю ўзининг сўнгги жангида америкалик боксчи Себастян Фундорадан техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!