Тимур Кападзе: "Футболчиларимиз учун яхши таклифлар бўлса, уларни қўйиб юборамиз"

Chery Tigo 7 PRO

Суперлиганинг қолдирилган 6-тури доирасидаги «Динамо»-«Олимпик» (0:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Йигитларни ва жамоамизнинг бошқа аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Терма жамоадаги ўйинлардан сўнг чемпионат учрашувларига қайтиш қийинчиликлар туғдиради. Шунга қарамай, ғалаба қозондик. Бошқа йигитларга ҳам имкон бердик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Чунки бизда кетма-кет 6 та ўйин бор. «Динамо»га омад тилайман. Жамоа доимо яхши ўйин кўрсатади, тайёргарлик жараёнида жамоани ҳам яхши ўрганиб чиқдик. Биз яхши тайёргарлик кўра олдик, уларга имкон бермадик. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўйин сизнинг илтимосингиз билан қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Олимпиадада ярим жамоа «Олимпик»дан эди. Келганимиздан сўнг тадбирлар бор эди. Икки кун ичида ўйин ўтказа олмасдик. Биз терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун боргандик. Шунинг учун учрашувни қолдиришни илтимос қилдик. Буни барча тўғри тушунди, деб ўйлайман. Келибоқ, икки кундан сўнг ўйнаш мантиққа тўғри келмайди. 

Бугунги ротация ҳақида гапирсак, футболчиларимизнинг баъзилари Мали билан ўйинда ҳам иштирок этишди. Шунинг учун уларни захирада қолдирдим. 

- Одилов ва Бўриевнинг тушиши ўйинни кучайтирди. Миш-мишларга қараганда, улар бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда. “Олимпик" миссияни бажарди ва энди жамоанинг тақдири қандай бўлади?

- Энг аввало жамоа йил охиригача бўлиши аниқ. Кейинчалик кўрамиз нима бўлади. Ҳозир келаси Олимпиада учун ҳам жамоа тузилган. Барчаси раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Футболчиларимиз учун яхши таклифлар бўлса, уларни қўйиб юборамиз. Бошқа йигитлар бор ва биз селекцияга эътибор қаратамиз. 

- Олимпиада ҳақида. Сиз таркибни аниқлаб олганмисиз? 

- Олимпиадада 18 нафар футболчи иштирок этади. Бу ҳолатда қисқариш бўлган, шунингдек ёши катталар ҳам бор. Мен барча футболчиларни кузатяпман. Биз Олимпиадага кучли жамоа бўлиб боришимиз керак. Энг кучли ва муносиблар бориши лозим. Ҳозир аниқ жавоб беришга қийналаман. Энг асосийси, барча соғ-саломат бўлсин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!