
Тинимсиз гол ураётган Ҳарри Кейн ўрнига икки тўпурар топилди
Бундеслига чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлиб турган “Бавария” келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда.
Мюнхенликлар ёши ўтиб бораётган Ҳарри Кейнга ўринбосар қидирмоқда. 31 ёшли тўпурарни Англия грандлари ортга қайтармоқчи. Шунингдек, 35 ёшли Томас Мюллернинг ҳам жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
“Бавария” мутасаддилари ҳозирча икки ҳужумчини кўз остига олиб қўйган. Журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, мюнхенликлар ёзда “Лейпциг” тўпурари Беньямин Шешко ва “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни олишга ҳаракат қилади. Бунинг учун клуб ҳеч бўлмаганда битта ўйинчисини сотиб юбориши талаб этилади.
Бош мураббий Венсан Компани Матис Тель билан хайрлашишга тайёр. Ҳозир бу ўйинчи ижара асосида “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бундеслига гранди “шпорлар” Телнинг тўлиқ трансфери учун 60 миллион евро тўлашидан умидвор.
Фикрлар