Тўртта топ-клуб биринчи ўйинчини ололмади
Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Педру Нету ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишни режалаштирмагани маълум бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, португалиялик футболчи «Челси»га содиқ қолмоқчи ва янги бош мураббий Хаби Алонсо олдида ўзини асосий ўйинчи сифатида кўрсата олишини исботлашни истамоқда.
Нетуга Англиянинг етакчи клублари — «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдиргани маълум бўлди. Шунга қарамай, у бирор марта ҳам клубни алмаштириш масаласини кескин қўймаган.
Янги мавсумда 26 ёшли Нету барча мусобақалар доирасида учта учрашувда майдонга тушди ва бир бор гол урди.
Ҳужумчининг «Челси» билан тузган шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар