Тожикистонда ўзбекча финал ўтказилди
Zohir2018
Теннисчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
Тожкистоннинг Душанбе шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада ўсмир теннисчиларимизга тенг келадигани топилмади.
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларнинг финалида икки теннисчимиз – Азиз Дадабоев ва Максим Шин куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Азиз 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Жуфтлик лар ўртасида Азиз британиялик Даниел Веб билан Саид Акбаров ва Беҳзод Расаматовдан иборат ўзбек тандемини 7:6, 6:1 ҳисобида енгди.

Изоҳлар (0)