Токио-2020. Бекмурод Олтибоевнинг 1/8 финалдаги рақиби Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медали соҳиби

  • 30 июль, 2021, 07:48
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Кунни муваффақиятли бошлаб олдик. +100 кг вазнда баҳсларга киришган Бекмурод Олтибоевнинг мўғулистонлик Дууренбаяр Улзибаярга қарши жанги якунланди.

Tecno

Вакилимиз иппон баҳоси эвазига рақибидан доғда қолдирди ва ўз юришини кейинги босқичга давом эттирадиган бўлди! Қайд этиш лозим, Олтибоев асосий вақт якунланишига роппа-роса бир дақиқа қолганида ғалабани тантана қилди.

Ҳамюртимизнинг 1/8 финал босқичидаги рақиби Хенк Грол бўлади. Нидерландиялик спортчи бунга қадар Пекин ва Лондон Олимпиадасида бронза медалларини қўлга киритган тажрибали дзюдочи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Исомиддин
30/07/2021 08:41
Грол всё запорол ! Олга Узбекистан!