Токио-2020. МОҚ байроқдорларнинг ўзгаргани борасида расмий баёнот берди

Бугун Токиодаги “Олимпия” стадионида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими старт олади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тадбирда делегациямиз байроқдорларининг ўзгаргани юзасидан расмий баёнот берди.

Эртадан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини бошлашади. Аввал МОҚ томонидан бўлажак Олимпия ўйинларида байроқдорларимиз боксчи Бобоусмон Батуров ҳамда спорт гимнастикаси вакили Оксана Чусовитина бўлиши маълум қилинганди. Регламентга кўра, спорт гимнастикаси ва бокс баҳслари 24 июлдан бошланади. Оксана Чусовитина эса 25 июль куни саралаш босқичида қатнашади. Шу боисдан Токио-2020 штаби ва федерация раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда ҳамюртларимиз Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровни ортиқча толиқтирмаслик мақсадида старти кейинроққа тўғри келадиган бошқа номдор вакилларимиз, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова делегациямиз байроқдори бўладиган бўлди. Бу бўйича якуний қарор 21 июль куни қабул қилинди.

Очилиш маросимида иштирок этиш катта вақт олади. Унда узоқ муддат тик оёқда туриш ва шаҳарчага кеч қайтилишини инобатга олиш зарур. Маълумот учун, Нигора Турсунқулова 26 июль куни баҳсларга киришса, Баҳодир Жалолов 29 июлдан ўз иштирокини бошлайди. Шу боис уларнинг тикланиб олиши учун вақт нисбатан кўпроқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
umidjon omonov
24/07/2021 11:05
Нармалниям бохона топишалмеди. Шунакаям ношуд боладими
Ismoil To‘xtayev
23/07/2021 18:41
Ikki sportchi ruxini sindirdida bular yalg‘on malumot bilan
Ismoil To‘xtayev
23/07/2021 18:41
Ikki sportchi ruxini sindirdida bular yalg‘on malumot bilan
&
Ramzis ll
23/07/2021 16:23
Shu yerda ham korrusiya, tanish bilishchilik, qisqasi yaxshi ish qilmadilaring, nima deb so'kishni ham bilmayman sen tovuqmiyya aldorlarni.
&
Турсун Ғани
23/07/2021 15:38
Амаллаб бир бахонани топишибди. Ўз Она ватани байроғини кўтариб чарчайдиган, толиқадиган спортчи ҳақида энди эшитмоқдаман... Жуда кулгили ку. Шуни аввалдан ўйлаб Чусаветена ва Бобоусмонни тайнламасдан аввал ўйласаларинг бўлмасмиди. Уларни руҳиятига салбий таъсир қилмасдан. Улар бу ҳаққида интрвюлар бериб, фахрланиб ғурурланиб юришганди.
Энди Аксана Чусовитинани Мативациямизни ўлдиришди деган интрвюлари чиқиб турибди.
МОҚ унақа эмасда...