"Токио-2020" Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан нечта спортчи иштирок этади?
АОКАда ўтказилган брифингда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берар экан, жорий йил Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўрилаётган режалар ҳақида ҳам гапирди.
"Жорий йилда хорижий давлатлар малакасидан унумли фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал тренер ва мутахассис таклиф этилади.
Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лизенция қўлга киритиш режалаштирилмоқда. Бу "Рио-2016"дан 10 фоизга кўп деганидир", - деди МОҚ раиси.
Фикрлар