Токио-2020. Олтибоев чорак финалда Рио Олимпиадаси ғолибига қарши татамига чиқади
Токио Олимпиадаси +100 кг вазнга эга дзюдочилар ўртасидаги беллашувларда вакилимиз Бекмурод Олтибоев нимчорак финал босқичидан ўрин олган беллашувини ўтказди.
Нидерландиялик Хенк Гролга қарши жангда ҳамюртимиз 25 сониядаёқ иппон баҳоси эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди ва чорак финалга йўл олди
Олтибоев бу босқичда чехиялик Лукаш Крпалек қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради. Жанг бир неча дақиқалар ичида старт олади. Маълумот учун, унинг рақиби Рио Олимпиадаси чемпиони ва Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.
Фикрлар