Токио-2020. Спортчиларимиз иштирокидаги учинчи кунги баҳслар якунланди

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг энг сўнгги янгиликларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бугун, 26 июль куни 7 нафар юртдошимиз ўз юришини бошлайди. Кун давомида уларнинг натижаларини онлайн ёритиб борамиз! Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!

Барчангизга бизни кузатиб борганингиз учун раҳмат! Вакилларимизга келгуси баҳсларда омад тилаймиз!

17:30. Вакиламиз 212 кг тошни кўтарган ҳолда 4-ўринни қўлга киритди. 

17:20. Муаттар учинчи уринишда 117 кг тошни бўйскндира олмади. Ҳозирча биринчи ўриндамиз қолган спортчиларнинг натижаларини кўтамиз...

17:14. Набиева иккинчи уринишда 114 кг тошни кўтарди. Охирги уриниш учун 115 кг тошга буюртма берди

17:10. Муаттар Набиева силатаб кўтаришнинг биринчир ўринишида 114 кг тошни бўйсундирди, бироқ икки ҳакам унинг уринишини инобатга олмади

16:57. Жанг якунланди. Афсус Никита Рафалович бронза медали учун курашда хорватиялик рақибига 18:24 ҳисобида мағлуб бўлди.

16:52. Иккинчи раунддан сўнг ҳамюртимиз 8:15 ҳисобида мағлуб бўлмоқда

16:46. Биринчи раунддан сўнг ҳисоб 6:6 

16:43. Никита Рафалович бронза медали учун даянги чиқмоқда.

16:41. Вакилимиз энди силтаб кўтариш баҳсларида иштирок этади.

16:38. Муаттар учинчи ўринишда 98 кг тошни кўтарди ва Олимпиада рекордини ўрнатди.

16:35. Набиева 98 кг тошни кўтара олмади. 

16:31. Муаттар иккинчи уриниш учун 98 кг тошга буюртма берди

16:28. Муаттар Набиева даст кўтаришнинг илк уринишида 95 кгни бўй сундирди.

15:51. Никита Рафалович учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда хорватиялик Тони Канаетга қарши баҳс олиб боради. Никита Рафаловичга бўлғуси беллашувда омад тилаб қоламиз.

15:02. Грузиялик боксчи жароҳат сабаб жангни давом эттира олмади. Баҳс мудатидан аввал якунланди. Фанат Қаҳрамонов кейинги босқичга йўл олди.

14:59. Биринчи раундни вакилимиз тўлиқ ўз фойдасига ҳал этди.

14:52. -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов иштирокидаи жанг бошланиш арафасида. Вакилимиз грузиялик Георгий Харабадзега қарши рингга кўтарилади

13:14. Олдинда бизни бокс, таэквандо ва оғир атлетика баҳслари кутмоқда...

12:57. Никита Рафалович "Golden Point"да иорданиялик рақибиги мағлуб бўлди. Якуний ҳисоб 11:13

12:54. Иккинчи раунддан сўнг Никита 6:5 ҳисобида олдинда бормоқда. Ҳал қилувчи раундда Рафаловичга омад тилаймиз.

12:50. Вакилимиз биринчи раунддан сўнг 1:1 ҳисобида якунланди. 

12:48. Рафалович бунгача иорданиялик рақибига қарши 3 марта жанг олиб борган ва барчасида ғалаба қозонган.

12:46. Никита Рафалович иштирокидаги ярим финал бошланиш арафасида.

11:35. Иккинчи раундда ҳамюртимиз бурилиш ясади. Аммо барибир якунда мағлубиятга учради. Шу тариқа, Зайнаб Дайибекова чорак финалда венгриялик Мартон Аннага 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

11:29. Биринчи раунддан сўнг Зайнаб Дайибекова 2:8 ҳисобида мағлуб бўлмоқда!

11:26. Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Олға Рафалович!

11:23. Иккинчи раунддан сўнг Никита 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда!

11:15. Никита Рафалович даянги чиқиб келди. У бу сафар озарбайжонлик спортчига қарши баҳс олиб боради.

11:09. Нигора Турсунқулова расман Олимпиададаги юришини якунлади. Уни мағлуб этган хитойлик Жанг Менгю ҳам Олимпиада билан эрта хайрлашди. 

10:16. Ҳикматуллоҳ Тўраев "Golden Score"да жанубий кореялик Ан Чангримга имкониятни бой бериб қўйди

10:10. Ҳикматуллоҳ Тўраев иштирокидаги беллашув бошланди.

9:55. ҒАЛАБА! Зайнаб Дайибекова рақибини 15:12 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди!

9:50. Биринчи раунддан сўнг вакилимиз 9:4 ҳисобида олдинда бормоқда

9:45. Зайнаб Дайибекова иштирокидаги баҳс бошланмоқда

9:15. Навбатдаги босқичда Никита Рафалович озарбайжонлик Бейги Харченагига қарши баҳс олиб боради.

9:01. -73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳикматуллоҳ Тўраев илк даврада германиялик Игор Вантдекени мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди. 

8:58. Ғалаба! Никита Рафалович 17:7 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. 

8:54. Никита иккинчи раунддан сўнг 8:5 ҳисобида олдинда!

8:47. Биринчи раундда Никита доминканлик рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

8:43. Никита Рафалович чиқиб келмоқда

8:41. Нигора Турсунқулова 11:9 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўз юришини тўхтатди.

8:40. Учинчи раунддан сўнг ҳисб тенглашди 9:9

8:35. Иккинчи раунддан сўнг хитойлик спортчи 8:5 ҳисобида ғалаба қозонмоқда

8:32. Турсунқулова биринчи раундни 4:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

8:17. Таэквандо. Бироздан сўнг Нигора Турсунқулова ўз иштирокини бошлайди.

8:09. Вакилимиз кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

8:01. ҒАЛАБА! Шаҳобидин Зоиров туркиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

7:57. Иккинчи раунд ҳам вакилимизнинг тўлиқ устунлигида ўтди. 

7:53. Дастлабки раундни Зоиров ўз фойдасига ҳал қилди 

7:49. Биринчи раунд бошланди!

7:38. БОКС. Бироздан сўнг -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров иштирокидаги жанг бошланади. Зоиров туркиялик Батуҳанга қарши рингга кўтарилади.

7:00. Навбатдаги босқичда ҳамюртимиз Жанубий Корея вакили Кор Юн Жисуга қарши баҳс олиб боради.

6:10. ҒАЛАБА! Зайнаб Дайибекова хитойлик рақибаси Яци Шаони 15:10 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

6:00. Зайнаб Дайибекова ва Яци Шао ўртасидаги баҳс бошланди.

5:44. Тошкент вақти билан тахминан 5:55да Зайнаб Дайибекова ва Яци Шао ўртасидаги баҳс бошланади.

5:20. Қиличбозлик. 

Ўзбекистон делегацияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кун баҳслари бошланди. Вакилларимиз орасида қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова биринчи бўлиб стартга чиқди.

Сабля йўналишида кечган жангда қиличбозимиз мезбонларнинг асосий вакилларидан бири Аоки Чикага қарши баҳс олиб борди. Муросасиз ўтган беллашув Дайибекованинг 15:9 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз кейинги босқичга йўл олди. Энди у хитойлик Яци Шао билан ҳисоб-китоб қилади.

Бугун 7 нафар ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 да ўз иштирокини бошлайди.

1.Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик, аёллар) – 05:00

2.Шаҳобиддин Зоиров (бокс, эркаклар 48-52 кг) – 07:48

3.Нигора Турсункулова (таэквондо, аёллар -67 кг) – 08:30

4.Ҳикматуллоҳ Тўраев (дзюдо, эркаклар -73 кг)

5.Никита Рафалович (таэквондо, эркаклар -80 кг) – 08:45

6.Фанат Қаҳрамонов (бокс, эркаклар 69-75 кг) – 14:51

7.Муаттар Набиева (оғир атлетика, аёллар 55 кг) – 15:50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
26/07/2021 22:55
Муаттар Набиева ҳам даст кўтаришда Рекорт қилиб, силтаб кўтаришда парот қилдида.
Кеча Адҳам Эргашев аксинча даст кўтаришда кам кўтариб, силтабда яҳшироқ кўтарганди. Демакки рақиблар ўтиб кетиб медалларни олмоқдами, бизникиларда ҳали камчилик ва хатолар бор.
Мурабиййлар Руҳият борасида ҳам ишлашлари керак. Бу нарса никитада билиниб қолди. Муаттар ва никита, ҳамда дайебековаларга раҳмат бугунги иштирок ва бизга улашган ҳис ва ҳаяжонлари учун. Улар ҳали ўсишади, патенциял бор уларда омад киейнги мусобақаларда.3-йилдан сўнг бўладиган Париж олмпиядасига бугун ола билмаган медалларини олшсин деб қоламиз. Ҳар ҳолда улар дзудочилардан анча зўр ва мазмунли қатнашдилар. Қолганларга Омад тилаб қоламиз.
&
Турсун Ғани
26/07/2021 22:45
Никета Рофаловични тактикаси ҳимоявий экан. У ҳужумкор тактикада жанг қилса ҳудди Улуғбек Рашитовдек бугун барчани ютиб чемпион бўларди... Улуғбекдан ўрган Никита ўрган Улуғбекдан Никит...
Sulton Kuldashev
26/07/2021 17:36
Бугун медалсиз якунладик афсус
Sulton Kuldashev
26/07/2021 17:31
Майли кейинги мусобакаларда омад
Sulton Kuldashev
26/07/2021 17:31
Афсус 4 уринга тушиб колди
&
Ramzis ll
26/07/2021 08:46
Oksanadan boyrog'ni shunga olib berishganmidi, ahvoling shu ekanku
&
Navbahor&Liverpul
26/07/2021 08:27
Mtrk kanalaridan olib ber toshkent tv kursatmaydiku viloyatlarda
Atadjanov G'ulambek
26/07/2021 08:04
G'alaba muborak yurtdoshlar. Ertalabdan xushxabarlar chiroyli bulyabdi...