Токио Олимпиадасида спортчилар сони камайтирилмайди
“Спортчилар сони қисқартирилмайди. Уларнинг сони аввалдагидек бўлади. Аммо Олимпия қишлоғи – Токиода энг хавфсиз жой эканлигига ишончимиз комил бўлиши керак”, – деб баёнот берди Халқаро олимпия қўмитасининг вице-президенти Жон Коутс.
"Токио-2020" Олимпиадасида тахминан 11 минг, Паралимпия ўйинларида эса 4,4 минг нафарга яқин спортчи иштирок этиши керак.
Шу ҳафтада Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бошчилигидаги делегация Токиода бўлди. ХОҚ раҳбарининг фикрича, ўша пайтга келиб коронавирусга қарши вакцинани ишлатиш имконияти бўлса, Халқаро олимпия қўмитаси спортчиларни Олимпиададан олдин вакцинация қилиш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олиш ниятида эканлигини билдирди. У, шунингдек спортчиларнинг вакцина билан эмланиши Олимпиадада иштирок этишларининг мажбурий шарти бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
Фикрлар