Тўлқинов: "Тожикистон билан ўйин ҳам қийин бўлди"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакили Элбек Тўлқинов Таиланддаги Осиё кубоги таассуротлари билан бўлишди:
"Осиё кубоги яхши ташкил этилди. Эрон билан ўйинда бироз омадимиз келмади. Финалга чиқишга яқин келган эдик. Тожикистон билан ўйин ҳам қийин бўлди. Ҳозир осон рақилар йўқ. Ярим финалдан кейин тушкун кайфиятда эдик. Барчамиз финалга чиқишни мақсад қилгандик. Йигитлар характер кўрсата олишди. Турнир давомида Жаҳон чемпионати мезбонлиги бежизга Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик".
Эслатиб ўтамиз, футзалчиларимиз Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритишди.
Фикрлар