Томас Мюллер: "Бу Мессига қарши эмас, финалга қаратилган ўйин!"

CHERY AUTO

"Ванкувер Уайткапс" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер МЛС Кубоги финали олдидан Лионель Мессига қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
6 декабрь куни "Ванкувер" "Интер Майами"га қарши ҳал қилинувчи баҳсда майдонга тушади.

Tecno

"Бу Мессига қарши Мюллер эмас, бу – "Майами"га қарши "Ванкувер". Балки рақиб Мессига бизга қараганда кўпроқ боғлиқдир, чунки бизда жуда кучли жамоа бор... Нима демоқчи эканимни тушунасиз.

Бу мен истаган финал. Фақат тарихдаги энг яхши футболчидан бирига қарши ўйнаш имконияти эмас, балки бу беллашув катта эътиборни ўзига тортиши ҳам қувонтиряпти.

Бу ҳамма учун идеал вазият", – дея таъриф бериб ўтди "Бавария"нинг собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!