Томас Тухел: “Бизга ёрдам керак”

Хабарингиз бор, сўнгги турда “Бавария” ўз уйида “Кёлн”ни қабул қилади. “Боруссия” эса, “Майнц”ни. Дортмундликлар ўз ўйинида ғалаба қозонса, Германия чемпионига айланади. Мюнҳеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи – Томас Тухел Бундеслига чемпионлиги борасида фикр билдирди.

“Вазият барчага бирдек тушунарли. Биз ўз ўйинимизни ютишимиз, кейин нариги баҳсдаги воқеани кузатишимизга тўғри келади.

Кўп хато қилганимиз учун ҳам ҳозир мана шу аҳволга тушиб қолдик. 100 фоиз айбни ўз бўйнимга оламан. Жамоани қабул қилганимдан бери машғулотлар ўтказяпмиз. Шундай экан, натижа учун ҳам мен жавоб бераман.”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!