Томас Тухель "Реал" устозига айланиши мумкин

"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель Испания Ла Лигаси клубини бошқаришга яқин турибди.

“The Athletic” нашри хабарига кўра, 49 ёшли мутахассис келаси ёзда "Реал" бош мураббийи бўлиши мумкин. Агар Карло Анчелотти Мадрид клубини тарк этишга қарор қилса, “қироллик клуби” немис мутахассиси билан шартнома имзолайди.

Анчелоттининг "Реал" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ “Marca” 63 ёшли мутахассис Мадрид клуби билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

7 сентябрь куни Тухель "Челси" бош мураббийлигидан бўшатилди. Унинг ўрнини “Брайтон” устози Грэм Поттер эгаллади.

Тухел 2021 йилнинг январидан буён “Челси”да ишлаб келаётган эди. Немис мутахассиси “кўклар” билан биргаликда 2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!