Тони Кроос: "Футболга қайтиш ҳақида ўйламайман"
Тони Кроос футболчилик фаолиятини қайта тиклаш нияти йўқлигини маълум қилди.
2024 йилда карьерасини якунлаган собиқ "Реал Мадрид" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мадридда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида "Sportда илҳом" номинацияси бўйича "Laureus World Sports Awards"ни қўлга киритди.
– Футболга қайтиш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
– Йўқ, ростини айтсам. Менда ҳеч қачон бундай фикр бўлмаган, чунки айнан ўзим хоҳлаганимдек тарзда кетдим. Бу саҳифани ёпдим.
Мен доим карьерани бундан-да яхшироқ тарзда якунлашнинг иложи йўқ деб ўйлардим. Кейинги босқич эса фақат ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Ҳозир менда бошқа мотивация ва бошқа лойиҳалар бор. Бу босқич мен учун муваффақиятли якунланди ва мен бахтли ҳолда кетдим, янада яхшироқ қилиш мумкин эди деган ўйсиз, – деди Кроос.
Фикрлар