Тони Кроос: "Захирада ўтиришни истамадим"

"Реал" билан ажойиб мавсум ўтказаётган Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ярим ҳимоячининг сўнгги турнири "Евро-2024" бўлади. Шундан кейин у бутсиларини "михга илади". Футболчининг ўзи бу ҳақида шундай деди:

"Мен доим "Реал"да фаолиятимни тугатишимни айтиб келганман. Шу билан бирга, ҳеч қайси клубда ўйнашни истамаганман. Яна бир неча йил тўп тепишим мумкин эди, лекин захирада ўтиришни хоҳламадим. Энди роҳатланмоқчиман... Мени шундай эслаб қолишларини истайман", - деди 34 ёшли немис. 

Агарда мадридликлар ЕЧЛни, Германия эса "Евро-2024"ни қўлга киритса, Тони учун ҳикоянинг ажойиб якуни бўларди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!