Топ клублар қизиққан ҳужумчи жамоасида қолади
"Лейпциг" ҳужумчиси Беньямин Шешко немис жамоасида қолишга қарор қилди. Бу ҳақида италиялик журналист Фабрицио Романо хабар берди. Словениялик ҳужумчи тез орада жамоаси билан янги шартнома имзолайди.
Шешкога АПЛнинг бир неча жамоалари жиддий қизиқиш бўлмоқда. Айниқса, Лондонннинг "Челси" ва "Арсенал" жамоалари янги мавсумда Беньяминни асосий ҳужумчи сифатида кўришмоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 41 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 2 ҳаммуаллифлик қилди.
Фикрлар