Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи бўйича "Ман Сити" ва "Реал" етакчи (ФОТО)

УEФА 2018/19 йилги мавсум бўйича ҳисобот эълон қилди.

Унга кўра, тўпни назорат қилишнинг аҳамияти пасайгани қайд этилди.

Чемпионлар Лигасининг финалига қадар борган "Ливерпуль" (50% билан 12-ўрин) ва "Тоттенхэм" (51% 11-ўрин) клублари топ-10 таликга ҳам кира олишмади.

"Манчестер Сити" ва "Реал" тўпни назорат қилиш бўйича энг юқори поғонадан жой олишди ва улар ўйин давомида ўртача 60% тўпни назорат қилишди.

Иккинчи поғонадан Дортмунднинг "Боруссия" клуби 59% кўрсаткич билан жой олди. Бу борада, "Барселона" ва ПСЖда 58%, "Бавария"да 57%, "Ювентус"да эса 55%ни ташкил этмоқда.

rueda118de8c2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!