Тўрт ҳимоячи кетади, ўрнига битта зўрини оламиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Кристал Пэлас” ҳимоячиси Максанс Лакруа келаси мавсум бошлангунга қадар Англия Премьер-лигасининг бошқа вакили “Челси”га ўтиши мумкин.

Sky Sports нашри маълумотига кўра, “аристократлар” Франция миллий терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома борасида музокара олиб бормоқда.

Манбанинг ёзишича, “Кристал Пэлас” Лакруа учун “Тоттенхэм” бу ёзда “Брайтон”дан марказий ҳимоячи Ян Паул ван Хеккени сотиб олиш учун тўлаган 65 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.

“Челси” эса жисмонан бақувват ҳамда Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга бўлган ҳимоячини изламоқда.

Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар сифатида Трево Чалоба, Бенуа Бадьяшиль, Мало Густо ва Аксель Дисаси тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!