
Тўртинчи олтин медал! Фазлиддин Эркинбоев Болгария вакилини таслим этди
"World Boxing" ташкилоти кубоги баҳсларида бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичга 7 нафар боксчимиз етиб келганди.
-75 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Эркинбоев Болгария вакили Рами Киван билан олтин медал учун кураш олиб борди. Ҳамюртимизнинг катта устунлигида кечган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Эркинбоев тўлиқ давом этган жангда яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Акмалжон Исроилов ва мезбон боксчи Якуб Страсзевски тўқнашуви кутиб турибди.
Фикрлар