Тўртта суперфорвард “Челси”дан юз ўгирди

“Челси” келаси мавсум таркибини кучайтириш ва сотиб юбориладиган футболчилар ўрнини қоплаш учун кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидиряпти.

Football Transfers нашрининг ёзишича, “аристократлар” тўртта тўпурарга оғиз солмоқда.

Асосий нишон “Спортинг”да порлаётган швециялик Виктор Дьёкереш ҳисобланади. Бироқ бу ўйинчи “Арсенал” таклифини қабул қилишга мойиллик билдирди.

Рўйхатдаги қолган уч ҳужумчи – Виктор Осимхен, Айвен Тоуни ва Беньямин Шешконинг ҳам режалари бошқа бўлиб чиқди. Осимхен ПСЖга ўтишга тайёрланяпти, Тоуни ҳам “Арсенал”ни танлади, Шешко эса “Лейпциг”да қолишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!