Тошкент жамоаси Қозоғистон чемпионатида қатнашмоқда

TIGGO 2 PRO

Тошкентнинг “Tashkent Select” хоккей клуби тарбияланувчилари Қозоғистон ёшлар чемпионатининг навбатдаги ўйинида "Кулагер" хоккейчилари билан куч синашди.

7 январь куни ўтказилган илк ўйинда қозоғистонликлар 6:4 ҳисобида зафар қучган эди. Ўша баҳсда вакилларимиздан Тимур Тиллахўжаев, Богдан Гайниахметов, Эрик Гайниахметов ва Илсур Умеров шайбаларга муаллифлик қилди. 

Жавоб учрашуви эса 5:4 ҳисобида "Tashkent Select"нинг ғалабаси билан якунланди. 

Ҳозирда "Tashkent Select" жамоаси Қозоғистон ёшлар чемпионатининг 34 ўйини якунига кўра, 12 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

Тошкент хоккей жамоаси кейинги ўйинларни 11-12 январь кунлари пойтахтимизда ўтказади. Ҳамюртларимиз Қозоғистоннинг "Горняк" ёшлар жамоаси билан рўбарў келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!