Тошкентда эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар қатнашяпти.
Дастлабки кун эркаклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда Асадбек Саидтўраев (-57 кг), Санжарбек Рустамбеков (-65 кг), Бегижон Қўлдошев (-74 кг), Бобур Исломов (-86 кг) ва Отабек Назирбоев (-97 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.



Комментарии