Тошкентда “Келажагимиз умидлари” шиори остида мини-футбол фестивали бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестивал Тошкент шаҳрида ўзгача тантана ва зўр иштиёқ билан ташкил этилди.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Болалар-ўсмирлар футбол мактаби спорт залида умумтаълим мактабларининг 3-синф ўқувчиларидан ташкил топган 100 нафар ўқувчи ёшлар билан мураббийлар мини-футбол бўйича машғулотлар олиб бордилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини-футбол бўйича ташкил қилинган турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалнинг дастлабки куни якуни бўйича 100 нафар иштирокчи болаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тўплари, экипировка ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивал эртага 4-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!