Тошкентда таэквондо WTF бўйича «Элчи кубоги» бошланди

Беллашувларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 350 нафардан ортиқ сараланган спортчилар иштирок этишмоқда. Бугун соат 11:00да таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Унда Жанубий Кореянинг жаҳонга машҳур «Куккивон» таэквондо маркази вакиллари томонидан тайёрланган шоу, кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилади.

Мусобақа эртага якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!