"Тоттенхэм" 550 нафар ишчисини таътилга чиқарди
"Тоттенхэм” клуби раҳбарияти жамоанинг 550 нафар ходимини таътилга чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, раҳбарият коронавирус пандемияси туфайли шундай қарорга келган. Апрель ва май ойларида таътилда бўладиган ходимларнинг маошлари 20 фоизга қисқаради.
Айтиш керакки, "Бавария", "Барселона", "Эспаньол" каби жамоалар ҳам COVID-19 сабаб юзага келган иқтисодий зарарнинг бир қисмини қоплаш учун футболчи ва ходимлари маошини қисқартирган эди.
Фикрлар