«Тоттенхэм» Бергвалль бўйича бир қарорга келди
Muhammadqodir Ruzmatov
Лукас Бергвалл «Барселона» ва «Наполи» қизиқишига қарамай, ўзини бахтли ҳис қилаётгани учун «Тоттенҳэм»да қолишни танлади.
«Тоттенхэм» марказий ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль клубни тарк этмайди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, швециялик футболчи жамоада ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Шунингдек, 20 ёшли ярим ҳимоячининг бош мураббий Роберто Де Дзерби билан муносабатлари яхши. Айнан италиялик мутахассис уни «шпорлар» билан янги шартнома имзолашга кўндирган. Де Дзерби Бергвалль келажакда асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгаллашига ишонади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушди, аммо натижали ҳаракат амалга оширмади.
Изоҳлар (0)