"Тоттенхем" бош мураббийи: "Манчестер Сити кучли рақиб. Ўйлашимча муносиб ғалаба қозондик"

"Тоттенхем" клуби бош мураббийи Анге Постекоглу Англия лига кубоги 1/8 финали доирасида "Манестер Сити" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз кучли рақибга дуч келдик. Ўйлайманки, ўйиннинг аксарият қисмида яхши ўйнай олдик. Биз уларга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Киритган иккала голимиз ҳам чиройли ҳужум ва маҳорат эвазига қўлга киритилди.

"Шаҳарликлар"га қарши ўйинларда бошқача бўлиши мумкин эмас. Улар сизга осонликча гол уришингизга йўл қўйиб бермайди.

Бизнинг жамоамиз доимий равишда ўсиб бормоқда. Олинга интилишда ва янада кучлироқ бўлиб боришда давом этамиз. Аввалги якшанба куни "Кристал Пелас"га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан сўнг ҳафсаламиз пир бўлган эди. Аммо бугун майдонга тушиб, ажойиб ўйин кўрсатдик ва муҳлисларимизнинг ишончини оқладик", - деди Анге Постекоглу.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!