"Тоттенхэм" футболчиси фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи бундан буён "Бейцзин Гуоань" клуби шарафини ҳимоя қилади. Қайд этиш лозимки, “шпорлар” ушбу трансфердан 9 миллион фунт ишлаб олишади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Дембеле лондонликлар сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум АПЛда 10та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!