“Тоттенхэм” клуби қанот ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли ивуарлик футболчига “Монако”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Шпорлар” раҳбарияти эса пандемия даврида мунтазам равишда карантин қоидаларини бузаётган ушбу футболчини сотиб юборишга тайёр.

Айтиш керакки, Орье “Тоттенхэм” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум премьер-лигада 26 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)