“Тоттенхэм” футболчисининг укасини отиб кетишди

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Серж Орьенинг укаси Кристофер жиноят қурбони бўлди.

Маълумотларга қараганда, 26 ёшли Кристофер Тулузадаги тунги клубларнинг бирида қорнидан ўқотар қуролдан яраланган ҳолда топилган ва уни шифохонага етказишган. Лекин шифокорлар ёш йигитнинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Полиция қотилни қидирмоқда.

Кристофер Орье ҳам акаси сингари футболчи эди. У Франция чемпионатининг қуйи лигасидаги жамоалардан ўйнаган.

Айни пайтда футбол жамоатчилиги мудҳиш воқеа туфайли Серж Орьега ҳамдардлик билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!