"Тоттенхэм" ҳужумчи сотиб олишга яқин турибди

ПСВ форварди Стевен Бергвейн яқин вақтлар ичида "Тоттенхэм" футболчисига айланади. Бу ҳақида бельгиялик журналист Кристоф Терреур хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг трансфери бонусларини қўшиб ҳисоблаганда 30 миллион еврони ташкил қилади. Томонлар келишувни энг қисқа вақт ичида якунлаши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи Нидерландия чемпионати доирасида ПСВ либосида 16 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!