"Тоттенхэм" Ло Чельсо учун 60 млн евро таклиф қилмоқда

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Бетис" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

BBC Sport тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 23 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери масаласида севильяликларга расмий таклиф билан мурожаат қилишган. Аниқроғи, АПЛ гранди Ло Чельсо учун 60 млн евро таклиф қилган. “Бетис” раҳбарияти Ло Чельсони 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчига шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" Мадриддан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Ло Чельсо якунланган мавсум “Бетис” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Максудбек
29/05/2019 16:12
Lo Chelso Челсига мос уйинчи экан, номиям уйиниям.