"Тоттенхэм" Льорисга ўринбосар топиб қўйди
"Борнмут" клуби дарвозабони Аарон Рамсдейл "Тоттенхэм"нинг қизиқишлар доирасига кирди.
Express нашрининг маълум қилишича, "шпорлар" 21 ёшли англиялик посбоннинг трансферини тез орада ҳал қилишмоқчи. Шу ўринда, Ааронга "Челси" ҳам харидор бўлаётганини айтиш лозим.
Аарон Рамсдейл жорий мавсум "Борнмут" сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 44 та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфери эса 14 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар