Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Тоттенҳэм» «ПСЖ» ва «Интер» собиқ ҳужумчисини сотиб олмайди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Тоттенхэм» Мауро Икарди билан шартнома имзоламайди, ҳужумчи эса Италияга, эҳтимол «Лацио»га қайтишни кўриб чиқмоқда.

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти яқин вақт ичида аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан шартнома имзолашни режалаштираётгани йўқ. Ҳозирда футболчи эркин агент сифатида клубсиз қолган.
 

Football Insider нашри хабарига кўра, Шимолий Лондон жамоаси 33 ёшли Икардини таркибга қўшиб олиш ниятида эмас. Сабаби, «шпорлар» янги ҳужумчини 2027 йил январидан олдин расман рўйхатдан ўтказа олмайди. Шу боис, клуб учун Икардини қисқа муддатга олиш мантиқсиз бўлиб қолмоқда.
 

Манбаларга кўра, Мауронинг ўзи эса Италия чемпионатига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. ОАВда тарқалган маълумотларга қараганда, унга энг жиддий қизиқиш билдираётган жамоалардан бири – Римнинг «Лацио» клуби.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсумларда Мауро Икарди Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ундан олдин аргентиналик форвард «ПСЖ», Миланнинг «Интер» ҳамда «Сампдория» шарафини ҳимоя қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ