“Тоттенхэм” қимматга тушган футболчини кетишга кўндирди

“Тоттенхэм” тез орада франциялик ярим ҳимоячи Тангай Н’Домбеле билан расман хайрлашганини эълон қилади.

Footmercato нашрига кўра, томонлар ҳамкорликни ўзаро келишув асосида бекор қилмоқда.

Тангай Н’Домбеле “Тоттенхэм” тарихида энг қимматга харид қилинган ўйинчи ҳисобланади. Лондонликлар 2019 йили уни “Лион”дан 62 миллион еврога трансфер қилган.

Бироқ ярим ҳимоячи “Тоттенхэм”да асосий таркибга кира олмади. Клуб раҳбарияти уни аввалига “Лион”га, кейинчалик “Наполи” ва “Галатасарой”га ижарага бериб юборди.

Ўтган мавсумни турк клубида якунланган 27 ёшли футболчи барча турнирларда 26 та учрашув ўтказиб, атиги битта ассист қайд этди холос.

Умуман олганда, Тангай “Тоттенхэм”да жами 91 та ўйинда 10 та гол ва 9 та ассист муаллифи бўлган. Айни пайтда 8 миллион еврога баҳоланаётган футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!