"Саутгемптон" ва "Тоттенхэм" клуби собиқ устози Гарри Реднапп яқин вақтлар ичида инглиз клубларидан бирига эгалик қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

"Буларнинг барчасидан (коронавирус пандемияси) халос бўлгач, футбол клубини сотиб олишни режалаштиряпман. Бу менинг орзуларимдан бири.

Биз салоҳиятга эга биринчи ёки иккинчи дивизион клубларидан бирини харид қилишни режалаштиряпмиз, лекин бюджетимиз катта бўлмайди. Ушбу клубни лига таниган мутахассис бошқаради", - дейди мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)