«Тоттенҳэм» Спенс ўрнига янги ҳимоячи олиши мумкин
Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси «Ноттингем Форест» таркибида тўп суриб келаётган ёнбош ҳимоячи Неко Уильямсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «шпорлар» яқинда «Интер» клубига йўл олган Жед Спенс ўрнини босадиган, бир нечта позицияда ўйнай оладиган ҳимоячи изламоқда. Аммо «Ноттингем Форест» раҳбарияти Уильямсни сотиш ниятида эмас ва у билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Футболчи билан тузилган ҳозирги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда 25 ёшли Неко Уильямс икки ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, валлийлик ҳимоячининг бозор қиймати 28 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар