"Тоттенхэм" ва "Милан" бельгиялик тўпурар учун кураш бошлади

Бельгиянинг “Брюгге” клуби ҳужумчиси Шарль де Кетеларе фаолиятини Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бирида давом эттириши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда, 20 ёшли бельгиялик футболчига “Тоттенхэм” ва “Милан” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Де Кетеларе жорий мавсум “Брюгге” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда  5 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. У ҳозирча Бельгия чемпионатида жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!